Андижонда

9 АВГУСТ — ХАЛҚАРО КИТОБСЕВАРЛАР КУНИ


09.08.2021   765

Мазкур байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланиб келинган.

Ҳар йили 9 август санасида кенг нишонланадиган Халқаро китобсеварлар кунига ким қачон асос солгани номаълум. Аммо муҳими, nationaltoday.com сайтида ёзилишича, бу кунни дунё китобсеварлари смартфонларини ўчириб, яқинларга китоб улашиш ва мутолаа билан ўтказадилар.

Мазкур байрам дастлаб АҚШда китобхонлар томонидан норасмий тарзда нишонланиб келинган. Кейинчалик бу анъана дунёнинг турли нуқталаридаги китобхонлар орасида кенг оммалашди.

Ҳар йили ушбу санада турли давлатларда китоб дўконлари томонидан кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этилиши одат тусига кирган. Шоир-ёзувчилар ўзларининг янги асарлари тақдимоти билан китобсеварларни хушнуд этади. Зеро, китобхонликни шу тарзда оммалаштириш мазкур байрам санасининг асосий вазифаларидан саналади.