Етти иқлим

АҚШ ХАЛҚАРО КОМПАНИЯГА ҚИЛИНГАН КИБЕРҲУЖУМДА РОССИЯ ХАКЕРЛАРИНИ АЙБЛАМОҚДА


03.07.2021   391

АҚШ “Kaseya” дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган халқаро компанияга қилинган киберҳужумда яна Россия билан боғлиқ бўлган хакерларни айблаб чиқди.

“Компанияга “таъмагир-вирус” деб номланаётган вирус воситасида киберҳужум уюштирилган”, дейилади “Bloomberg”нинг “Huntress Labs Inc” компанияси маълумотига асосланган хабарида.

Масофадан интернет хизматларини кўрсатувчи камида учта компанияга киберҳужум уюштирилган. Мазкур компанияларнинг маълумотлар базаси вақтинча ёпиб қўйилгани тахмин қилинмоқда.