Спорт

БОКСЧИЛАРИМИЗ ЯПОН ОАВ ЭЪТИБОРИДА


07.07.2021   59

Япониянинг машҳур TBS янгиликлар манбасида айтилишича, ўзбек боксчилари делегацияси 46 нафар таркибда Японияга етиб келишган.

Барчаси тегишли тестларни топшириб, 14 кунлик карантин учун Токиога яқин Сугинами туманидаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

Дастлабки тест натижасига кўра, бирор бир вакилимизда вирус аниқланмаган.

Улар 21 июлгача жисмоний тайёргарликка мўлжалланган меҳмонхонада бўлиб, ушбу маскандан чиқмаган ҳолда машғулотларини олиб боришади.

Манба: yuz.uz.