Андижонда

БОШҚАРМА СИЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ТИКЛАНИШИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ


11.08.2021   416

Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлар талабларини бузилиши ҳолати юзасидан жисмоний шахслардан жами 548 та мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 463 таси оғзаки, 50 таси ёзма, 35 таси электрон равишдир. Ушбу мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 363 таси (66%) Уй-жой коммунал ва транспорт соҳасига, 109 таси (20%) Савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 56 таси (10%) Алоқа ва молиявий ижтимоий хизматлар соҳасига ҳамда 20 таси (4%) Реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасига оид муаммоли масалалардан иборатдир.

Мурожаатларнинг 236 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 530.9 млн.сўм пул маблағлари қайтарилиб берилишига эришилди.

Бундан ташқари 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида бошқарма томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан соҳалар юзасидан 8 та таҳлил ишлари олиб борилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида вилоятдаги жами 6090 нафар истеъмолчиларнинг муайян ҳуқуқлари тикланиб, турли ташкилотлар томонидан ортиқча олинган 702.3 млн. сўм пул маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли ва 20.02.2020 йилдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги
104-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман ҳокимлигида ишчи гурухлари тузилган.

Ишчи гурухлар томонидан вилоят худудидаги мавжуд реклама конструкцияларни хатловдан ўтказиб уларга реклама ахборотларни жойлаштириш юзасидан шартномалар тузиш ва махаллий бюджетига жами 5 млрд. 940,9 млн. сўм ундирилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 млрд. 515,9 млн. сўм маблағларни ундирилишига эришилди. Қолган маблағларни ундириш юзасидан шаҳар ва туман ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар берилди, ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда ҳам истеъмолчилар мурожаатлари бўйича ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари, агарда сизни истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузилиши ҳолати кузатилса, Андижон вилоят монополияга қарши курашиш бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бошқарма Сизнинг ҳуқуқларингизни тикланишига амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.

Қўшимча маълумотлар:

Манзил: Андижон шахар Чўлпон шох кўчаси 36-уй

Тел: 74-223-57-00, 74-223-14-66.

Электрон почта: an@antimon.gov.uz

Ш. ХАЙДАРОВ,

Андижон вилояти Монополияга

қарши курашиш бошқармаси бошлиғи.