Андижонда

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТНИНГ КЕЛАЖАГИ ПОРЛОҚ БЎЛАДИ (ФОТОРЕПОРТАЖ)


15.08.2021   423

Юртимизда Истиқлол байрами шукуҳи кезяпти. Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёнаси арафасида маҳалла, жамоа, ташкилот, муассасалар да улуғ байрамга ҳозирлик тадбирлари қизғин бормоқда. Кўнгилларда эзгу ниятлар мужассам.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган нуронийлар, ҳудудлардаги обод, ҳушманзара жойларда бир пиёла чой устида суҳбат қурдилар. Кўпни кўрган кишилар бир-бирларини буюк байрам билан қутладилар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда ташкил этилга тадбирда иштирок этиб, қатнашчиларини, улар қаторида барча юртдошларимизни Истиқлол айёми билан самимий муборакбод этди. Вилоятда айни чоғда амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, жорий йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида маҳалларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирлари олиб борилаётганлиги. Жумладан, ички йўл таъмири, қишлоқ ва маҳаллада ичимлик ва оқава сув тармоқлари реконструкцияси, электр, газ таъминотини яхшилаш бўйича ҳам айтса арзигулик ишлар амалга оширилаётганлиги, шаҳар ва қишлоқлар чирой очаётганлиги, боғча, мактаб, тиббиёт муассасалари янгидан бунёд этилаётганлиги, аҳоли талабларидан келиб чиқиб, жойларда замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

ҚЎРҒОНТЕПА тумани

ЖАЛАҚУДУҚ тумани

ШАҲРИХОН тумани

Давлатимиз томонидан ҳар бир фуқаронинг қўллаб-қувватланиши ёруғ кунларга ишончни мустаҳкамлаяпти. Кенг даврада, оқсоқоллар, туман фаоллари ибратли ишларни тилга олдилар. Мустақиллик байрами нашидаси ҳақида дил сўзларини билдирдилар.

  • Дилкаш суҳбатдан баҳраманд бўлдим,- деди меҳнат фахрийси Мухторжон Отабоев. – Амалга оширилаётган кенг кўламдаги намунали тадбирлар ҳақида эшитиб яйрадим. Ибратли ишлар тўғрисида маҳалладошларимга гапириб бераман.
  • Улуғ байрам арафасида шундай даврада қадрдонларимиз билан ўтиришимиз бахт, - деди меҳнат фахрийси Қобилжон Отахонов. - Соя-салқин мўъжаз ҳиёбонда кўришишимиз ҳар биримизни қувонтирди.

Қувончли давраларда иштирокчилар суҳбати қизғин кечди.

Ахмадилло СОЛИЕВ,

Хурсандбек АРАББОЕВ,

Азаматжон ТОШМАТОВ,

Элёрбек МАМАЖОНОВ.