Эълон ва билдирувлар

ЛОЙИҲАЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


19.10.2021   363

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунги “Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5049 сонли қарорига асосан Асака тумани, Чем МФЙ “Шарқ ҳақиқати” массиви ҳудудида қурилиши режалаштирилган “Асака сити” кўп қаватли туражой биноларининг ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Андижон сув таъминот” МЧЖ Асака тумани филиалига тегишли бўлган “Ўқчи” ва “Бадалбой” сув олиш иншоотлари ҳамда “Ором” сув тақсимлаш иншоотини мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш зарур бўлмоқда.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳалаш ташкилотлари танлов йўли орқали аниқланади.

Мурожаат учун телефон: 74-223-03-77.