Андижон 24

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА 22 МИНГ ДОНА ГАЗ ЖИҲОЗИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ


31.07.2021   355

Марҳамат туманида 47 387 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган бўлиб, шундан 27 674 та табиий газ истеъмолчиларининг газ жиҳозлари бўлса, 19 713 донаси суюлтирилган газ истеъмолчиларининг газ плиталари ҳисобланади. Мавжуд жиҳозларнинг 27 863 та 2 комфоркалик, 3 516 таси 3 ҳамда 8 6959 таси 4 комфоркалик газ плиталаридир. 2 783 та ҳаммомлардаги жиҳозлар ва 5 014 та бошқа турдаги газ жиҳозларидан марҳаматликлар фойдаланиб келмоқдалар. Шу кунга қадар 22 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. Техник кўрик жараёнларида истеъмолчиларга стандарт ёнғичлардан фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати