Етти иқлим

РОССИЯ КОИНОТДАГИ ИЛК ФИЛЬМНИ ТАСВИРГА ОЛИШ УЧУН “СОЮЗ МС-19” КОСМИК КЕМАСИНИ ФАЗОГА УЧИРДИ


05.10.2021   392

Бортида режиссёр Клим Шипенко ва актриса Юлия Пересильд бўлган “Союз МС-19” космик кемаси ва “Союз-2.1а” ракетаси соат 11:55 да (Москва вақти билан) Байконур космодромидан Халқаро космик станцияга (ХКС) учирилди.

Шипенко ва Пересильд “Чақириқ” деб номланган фильмни суратга олиш учун 17 октябрга қадар, деярли икки ҳафта коинотда бўлади.

Ракета сайёранинг иккинчи космонавти Герман Титов шарафига номланган. Экипажга космонавт Aнтон Шкаплеров бошчилик қилади.

Режага кўра, “Союз МС-19” орбитал станцияга икки бурилиш схемаси бўйича учади. Тахминларга кўра, у унга тахминан 3 соат 17 дақиқада кўзланган манзилга етиб боради.

2020 йил сентябрь ойида космосда бадиий фильм суратга олиш нияти “Роскосмос” томонидан эълон қилинди. “Чақириқ” кинодрамаси космик агентлик, “Первый” телеканали ва “Yellow, Black and White” студиясининг қўшма лойиҳасидир.

Манба: yuz.uz