Андижон 24

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


11.09.2021   494

Жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Жараённинг "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида ташкил этилаётганида чуқур маъно бор. Натижа ва якунлар янгиланаётган мамлакатимизнинг тақдири учун долзарб аҳамиятга эга.

Ҳозирлик ва ташкилий ишларда участка сайлов комиссияларининг ўрни катта. Ўзбекистон Республикаси давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан сайлов участкаси раиси, ўринбосари ва котиблигига номзодлар суҳбат ва тест орқали синовдан ўтдилар. Муносиблар танлаб олинди. Улар сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар, қонунчилик, халқаро ва хорижий кузатувчилар билан ишлаш тартиблари юзасидан ўқув амалий семинарларда билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Шаҳар ва туманларда бўлиб ўтаётган сессияларда тавсия этилаётган номзодларҳар томонлама, жиддий ўрганилиб, сараланмоқда.

Бу йилги сайлов жараёнларига ЖАЛАҚУДУҚ туманида ташкил этилган 55 та сайлов участкалари аъзолигига 835 нафар номзодлар тавсия қилинган.

Халқ депутатлари Жалақудуқ тумани Кенгашининг навбатдаги йигирматўққизинчи сессиясида участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи муҳокама қилинди.

- Жойларда сайловни очиқ, ошкора ва шаффоф ҳамда юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда, - дейди2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси Комилжон Комилов. - Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23-моддасидаучастка сайлов комиссия-си округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида тузилиши белгилаб қўйилган. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Участка сайлов комиссияларининг самарали ишлаши ва қонунчиликдаги талабларни оғишмай бажариши учун аниқ режалар, қатъият ва шижоат зарур. Комиссия аъзолари бу масъулиятни чуқур ҳис қиладилар, албатта.

* * *

Мана шундай жараён ХОНОБОД шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Шаҳарҳудудида 14 та сайлов участкаси тузилиши белгиланган. 210 нафар участка сайлов комиссиялари аъзолари таркиби таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, корхона ва жамоат ташкилотларида ишлаётган, сиёсий билими юқори, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан яхши хабардор, ташкилотчи инсонлардан шакллантирилишига катта аҳамият қаратилди.

Сессияда ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя қилиш борасида қўшимча тавсиялар бериб ўтилди. Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Сайлов куни овоз берувчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этишлари учун сайлов участкалари белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ жиҳозланмоқда.

* * *

Халқ депутатлари ХЎЖАОБОД тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам мазкур масала атрофлича кўриб чиқилди.

Сайловнинг адолатли, холис, ошкора ва очиқлик тамойиллари асосида ўтишида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ўрни муҳим.Шу боис, жараёнга маъсулият билан ёндашиш зарур.

Сессия давомида депутатлар овоз бериш орқали туманда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни танлаб, округ сайлов комиссиясига тавсия этдилар.

* * *

БЎСТОН туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудуддан сайланган депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Туманда ташкил этилаётган 26 та участка сайлов комиссиясига тавсия этилган номзодлар белгиланган тартибда ўрганилиб чиқилди.

* * *

Халқ депутатлари ШАҲРИХОН тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида мазкур масала муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Ҳудудда 77 та сайлов участкаси бўлиб, уларнинг ҳар бирига15 тадан аъзо тавсия этилмоқда. Умумий ҳисобда 1 минг 155 нафар аъзо фаолиятини бошлайди.

ОЛТИНКЎЛ туманидаги 58 та участка сайлов комиссиялари таркиби 870 нафар аъзо билан шакллантирилди.

ИЗБОСКАН туманида 65 та сайлов участкаси ташкил этилган. Уларга тавсия этилган 975 нафар номзоднинг, 538 нафари аёллардир. Избосканлик 5 минг 661 нафар йигит-қиз биринчи бор сайловда овоз беради.

Мана шундай сессия жараёнлари бошқа шаҳар ва туманларда ҳам бўлиб ўтди.

2-Андижон округ сайловкомиссияси Матбуот маркази.