Жамият

ЎКСИК КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ


21.09.2021   65

- Катта қизим узоқ йиллардан бери саратон касаллигидан азият чекиб келади. Ота-онам билан бирга яшаймиз,- дейди Намуна маҳалласида яшовчи Атабаева Мухтасархон. Ҳаёт бир маромда ўтмас экан. Ҳар кимга турлича синов берар экан. Ўзим 4 гурух ногирониман. Онамнинг 350 минг сўм нафақасига кун кўрардик. Пойтахтдан келиб ҳолимиздан хабар олганларга катта раҳмат. Бошлари омон бўлсин!

Жорий йилнинг апрелъ ойида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “COVID-19пандемиясининг Ўзбекистон фуқаролик жамиятига таъсирини камайтириш дастури” ишга туширилди. Дастур доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Фарғона вилояти “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами иштирокини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунгачаАндижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан 6 та туман, 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд оилалар рўйҳати шакллантирилди. Муммолар бартараф этилмоқда.

21-22 сентябрь кунлари Жалақудуқ, Хонобод туманларида амалга оширилган ишлар бўйича тақдимнома ўтказилди.

– Лойиҳа Андижон вилоятида июнъ ойидан бошланган, – дейди Ҳаракат раиси Бобур Бекмуродов. – Жалақудуқ туманининг Намуна, Ғалаба ва Хонобод шаҳрининг Истиқлол, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинлари танланди. 116 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар номига пластик карталар очилиб, 3 миллион 779 минг 100 сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари берилди. Дастлаб ишчи гуруҳ ҳамда МФЙлари фаоллари иштирокида учрашувлар ташкил қилинди. Ҳар иккала ҳудуддаги 70 дан зиёд боқувчисиз қолган кўп болали ёлғиз аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахслар маълумотлари ўрганиб чиқилди. Ички кўча йўллари таъмирланиб, электр таъминоти ускуналари кўздан кечирилди.

Бу саҳоватпешалик тадбирлари аҳолининг яхши яшаши, фаровон турмуш кечиришига хизмат қилади. Мехр-муррувват каби инсоний фазилатлар эл-юртимизнинг маънавий ҳаётини кўрсатиб беради. Мусофирларга, ногиронларга, етим-есир, бева-бечораларга мурувват кўрсатиш, беғараз ёрдам бериш одамийликдан далолатдир. Якка-ёлғиз ёши улуғ отахон-онахонларнинг, кам таъминланган оилаларнинг оғирини енгил қилиш, маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш, манзилли ёрдам кўрсатиш асасий вазифа бўлиб қолади.

Нуржаҳон Йўлдошева.