Андижонда

«UZINSURANCE» 100 ДАН ОРТИҚ СУҒУРТА ТУРЛАРИ БИЛАН АҲОЛИГА НАМУНАЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИБ КЕЛМОҚДА


18.08.2021   471

“Uzinsurance” (Ўзагросуғурта) акциядорлик жамияти Андижон вилоят филиали Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик муносабати билан барча ҳамюртларимизни қизғин табриклаб қолади.

“Uzinsurance” (Ўзагросуғурта) акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги ПФ-1713 сонли фармонига асосан ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан берилган 2018 йил 19 апрелдаги SF серияли 00228 сонли лицензия асосида фаолият юритиб келмоқда. Жамиятнинг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахсларга сифатли, ишончли ва қулай суғурта хизматларини кўрсатишдан иборат. Ҳозирги кунда Жамият томонидан 17 та суғурта классига кирувчи 100 дан ортиқ суғурта турлари билан аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда.

“UZINSURANCE” (Ўзагросуғурта) АЖ Андижон вилоят филиали ва вилоятимизнинг барча туманларидаги суғурта марказлари ҳамда суғурта шаҳобчалари томонидан вилоятдаги корхона-ташкилотлар, фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли мол-мулклари ва ҳаёти-соғлигини барча суғурта қалтисликларидан суғуртавий ҳимояга олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаган ҳолда суғурталаш ишларини амалга ошириб келмоқда. Юқоридаги суғурта турларидан ташқари, туроператорлар ва пандемия бўйича янги суғурта турлари ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда суғурталаш ишлари йўлга қўйилди. Бугунги кунда, “UZINSURANCE” (Ўзагросуғурта) АЖ Андижон вилоят филиали негизида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жами 17 та суғурта марказлари фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан суғурта ташкилотларига, жумладан жамиятимизда суғурта фаолиятини ҳамда хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида бир қанча фармон ва қарорлар тасдиқланди. Юқоридаги фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан суғурта фаолиятида бир қатор салмоқли ишлар ташкил этилди. Жумладан, суғурта моҳияти тўғрисида вилоятимизда тизимли, кенг кўламли “Маҳаллабай” тизимда тушунтириш ишлари олиб борилди. Халқимизга қулайлик яратиш мақсадида, иноватционривожланишдан келиб чиққан ҳолда ҳозирда айрим суғурта турлари бўйича “ONLINE-POLIS” ларини сотиш йўлга қўйилди.Аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди, яъни Устоз-шогирд дастури суғурта иши бўйича ўқитилиб, суғурта воситачилигига ишга қабул қилинди. Бундан ташқари, чет элда ишлаб келиш учун чет элга чиқаётган фуқароларни манзилга етиб олишгача мигрантлар суғуртаси жорий этилган. Россия давлатининг марказий шаҳарларида “UZINSURANCE” (Ўзагросуғурта) АЖ нинг суғурта шохобчалари ташкил қилинди.

Жорий йилнинг ўтган I ярим йиллик якунлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга сифатли суғурта ҳизматларини кўрсатиш баробарида, 48,0 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилиб, қарийб 4,0 млрд. сўмга яқин суғурта мукофот (тушумлар)и таъминланди. Тузилган суғурта шартномаларига асосан 3,0 трлн. сўмдан ортиқ суғурта жавобгарлиги олинди. Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида тузилган суғурта шартномаларга асосан содир бўлган суғурта ҳодисалари ( йўл транспорт, ҳамда бошқа турли хил бахтсиз ҳодисалар ва табиий офатлар, аҳоли уй-жой иморатлари ва юридик шахсларга тегишли бино-иншоотларида содир бўлган ёнғинлар) натижасида қилинган мурожаатлар бўйича 694 та ҳолатда моддий зарар кўрган юридик ва жисмоний шахсларга жами 1,2 млрд. сўмдан зиёд суғурта товони тўлаб берилди.

“UZINSURANCE” (Ўзагросуғурта) АЖ Андижон вилоят филиали ва суғурта марказлари томонидан вилоят аҳолиси ва фаолият олиб бораётган юридик шахслар ва тадбиркорларни суғуртавий ҳимоя қилиш мақсадида ўзининг тез, сифатли ва қулай бўлган имтиёзли суғуртахизматларини таклиф этади.