Андижон 24

ЖОЙЛАРДА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


22.07.2021   383

Андижон шаҳрида1 230 та газ тақсимлаш қурилмаси мавжуд бўлиб, шу кунга қадар 350 дан ортиқ ГТҚтехник кўрикдан ўтказилди. Айни вақтда “Andijonshahargaz” газ таъминоти бўлими чилангарлари Зиёвиддин Мамталиев ва СардорбекҚодировлар “Сарикуй” МФЙ ўрамидаги ГТҚни техник назоратдан ўтказмоқдалар.Андижон шаҳридаги мавжуд ГТҚларниг 95 донаси юқори ва 1135 донаси ўрта босимли ҳисобланиб, ушбу ГТҚлар орқали шаҳардаги 65 мингга яқин аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб берилади. Техник кўриклар ўз ниҳоясига етгач, истеъмолчиларнинг табиий газтаъминоти янада яхшиланади.

"Туманимизда куз-қишга тайёргарлик ишлари доирасида мавжуд 388 та газ тақсимлаш қурилмаларининг барчаси тўла техник кўрикдан ўтказилиб бўлинди,- дейди “Oltinko’ltumangaz” газ таъминоти бўлими муҳандиси Бобуржон Тожибоев. - Шунингдек, режамизда белгиланган 3.5 км газ қувурларимиз бўёқланган бўлса, 5.5 км газ қувурларимиз ҳаво босими остида синалди ва тозаланди. 6.8 км ер ости газ қувурларимизнинг ҳолати эса махсус асбоб ёрдамида текширилди. Мавсумга тайёргарлик ишларимиз якунига етгач, 6 та МФЙ ўрамидаги 2300дан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришамиз".

“Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ҳам тумандаги мавжуд 254 та газ тақсимлаш қурилмасиданшу кунга қадар187 дона ГТҚтехник кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида 2.4 км газ қувурлари бўёқланди. 4.8 км қувурлар ҳаво босими остида синалди ва тозаланди ҳамда 6.5 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати