Андижон 24

АНДИЖОНДА ЕР ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА


08.01.2022   577

Андижонда вилоят суди ҳамда масъул идоралар ҳамкорлигида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг қонуний ечимлари юзасидан таклифлар бериш бўйича ишчи гуруҳи фаолият бошлади.

Маълумки, ўтган йилнинг 21 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди.

Айни вазифалар ижросидан келиб чиқиб, Олий суд раиси томонидан тегишли фармойиш қабул қилинган бўлиб, тегишли ишчи гуруҳларҳудудларда масъул идоралар билан биргаликда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириб, уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар тайёрлашга киришдилар.

Андижонда ўтган ана шундай йиғилишда вилоят суди раиси Т.Мелибоев, Олий суд судьяси А.Эгамбердиевлар кун тартибида турган вазифалар хусусида тўхталдилар.

Ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, Асака туманидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, уйга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фуқароларнинг муаммолари ҳамда бунга сабаб бўлувчи омилларни ўрганишди.