Андижон 24

Андижонда: САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ СЕМИНАРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА


02.06.2023   102

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси томонидан «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида»ги тегишли қарор қабул қилинган эди.

Унга мувофиқ 29-30 май кунлариҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари амалга оширилиб, якунига етди.

Шунингдек, айни кунларда ҳудудларда участка сайлов комиссиялари фаолияти, комиссия аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва амалиёти ҳамда халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар бошланди.

Хусусан, навбатдаги ўқув машғулотларда Андижон вилоятидаташкил этилган жами 928 та участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ҳамда котиблари иштирок этиб, белгиланган тартибда гуруҳларга бўлинган ҳолда малакалари ошириляпти.

Тренинг давомида мутахассислар томонидан ушбу сиёсий жараённинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов участкалари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сайловчилар рўйхати билан ишлаш каби мавзулар кенг қамраб олиниб, сайлов қонунчилигига оид муҳим ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

2-Андижон округ сайлов комиссияси матбуот маркази