Етти иқлим

АВСТРАЛИЯНИНГ ЭНГ БОЙ ОДАМИ САЙЁРАМИЗНИ ҚУТҚАРИШГА МАБЛАҒ АЖРАТДИ


03.11.2022   260

Австралиянинг энг бадавлат одами сайёрамиз энергия манбаларини қайта тиклаш учун 2,2 миллиард доллар сармоя киритади. Reuters хабарига кўра, темир рудалари бўйича магнат Эндрю Форрест бунга жазм қилмоқда. Ушбу шахсга тегишли бўлган Squadron Energy компанияси шамол ва қуёш фермаларини ривожлантиришга қаратилганClarke Creek лойиҳасини қўлга киритди.

“Биз Clarke Creekка сармояни нафақат уйларимиз, завод ва шаҳарларни шамол ва қуёш энергиясидан қайта тикланадиган энергия билан таъминлаш учунгина эмас, балки қазилма ёқилғига қарам бўлишдан қутилиш мақсадидаги муҳим қадам сифатида киритяпмиз”, деди Форрест.