Cайлов - 2021

БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗНИ ОВОЗ БЕРИШДАН БОШЛАДИК


24.10.2021   42

Бугун халқ учун, миллат учун муҳим кун. Шундай сиёсий аҳамиятга эга жараёнда кексаю ёш бирдек фаол. Илк бора овоз бераётган ёшлар кўзида фахр туйғуси, қариялар дилда шукроналик билан дуодалар.

Қўрғонтепа туманидаги 866 - сайлов участкасида одам гавжум. Барча бирдек ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бериш учун жамланган. Ҳаттоки, эндигина турмуш қурган янги келин-куёв ҳам ўз овозларини бергани келишди.

  • Бахтли ҳаётимизнинг илк кунини сиёсий жараёндаги иштирокимиз билан бошладик,- дейди Ботиров Сарварбек. – Келажагимиз равнақи учун ўзимиз муносиб деб билган номзодга овоз бермоқдамиз.
  • – Қизиғишундаки, иккаламиз ҳам қайси номзодга овоз берганимизни бир-биримизга айтмадик, - дейди кулиб келинчак Дилафруз Ботирова. – Муҳими, номзодларнинг дастурлари, бизга, халқимиз фаровонлигига қанчалик уйғун эканлигига қараб номзод сайладик.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот Маркази.