Етти иқлим

БИРИНЧИ КУЧУК-ФАЗОГИР ПАРВОЗИГА 65 ЙИЛ ТЎЛДИ


03.11.2022   310

Бундан 65 йил муқаддам биринчи кучук-космонавт «Лайка» космосга парвоз қилди. «Лайка» космосга учган биринчи тирик мавжудот ҳисобланади. “Спутник-2” кемаси 1957 йилнинг 3 ноябрь куни Москва вақти билан 5-30да коинот сари йўл олди. Ўша вақтда “Лайка” икки ёшда эди. Бир ҳафта яшаши ҳақида фараз қилинган эди. Старт берилгандан 5-7 соат ўтгач - учиш вақтида, стресс ва ортиқча қизиб кетиш натижасида ҳалок бўлди. “Лайка” ўлган бўлса-да, тирик жонзотни орбитага учиши ва вазнсизлик ҳолатида яшай олиши тажрибада исботини топди.

“Лайка”ни космосга учишга тайёрлашда иштирок этган ходимлар унинг ўлимидан оғир изтиробга тушдилар. Космик тажрибага тайёргарлик кўрилган ҳарбий медицина институти ҳудудида унга икки метрли ҳайкал ўрнатилган.

Ҳа, дарвоқе: космосга учиб, тирик қайтган биринчи кучуклар – “Белка” ва “Стрелка” саналади.