Андижон 24

ГАЗЕТЧИНИНГ МЕҲНАТИ ҲЕЧ БИР ЎҚИТУВЧИ, ШИФОКОР ЁКИ ПОСБОННИНГ ХИЗМАТИДАН КАМ ЭМАС


02.11.2021   344

Обуналарнинг пасайиши газета сифатига асло таъсир қилмади, аксинча ортиб борди. Ўқувчини жалб қилиш, газета варақлашга ундаш учун не-не газетчилар тер тўкиб ишлашмоқда.

Ҳали тонг отмай туриб яхши кадр олволай деб югурган фотографлар, атрофда нима гаплар дея, автобусда чақ-чақлашиб кетаётган аёллар гурунгига қулоқ солиб, мақоласига мавзу қидирган мухбирлар, қаерда адашдим деб, арзимаган хатоси учун муҳаррирдан дакки эшитган мусаҳҳиҳлар, газета сўнггига қадар кўзига уйқу келмай тонг оттирган саҳифаловчию масъул котиблар сизнингча нима қилишмоқда.

Уларнинг меҳнати қайси ўқитувчи, шифокор ёки посбоннинг хизматидан кам. Ҳаммасиям курашмоқда, интилмоқда, изланмоқда. Ўқигани нима бор дея ўйланмай, газетани қўлингизга олинг, кўз югуртиринг, варақланг, тафаккур қилинг.

Жараёнлар шунчалик тезкор ва шаффофлик билан ёритилмоқдаки, бу мақолаларни ўқиганингиздан сўнг сизда савол қолмаслиги аниқ.

Замон билан ҳамнафаслигига шубҳангиз борми? Тунда ўқиб улгурмаган дунё хабарлари саҳифаларда манаман деб турибди. Танқид керакми ёки таҳлилми? Байрам сонларида бериб борилаётган табрикларимиз ҳам ўзгача.

Сиздан талаб этиладиган биргина иш – “Андижонномага” обуна бўлинг.

ОБУНА ЙИЛЛИК БАҲОСИ – 452 082 сўм.