ХОНОБОДГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ...
08.07.2024 1632
Хонобод шаҳри Андижон вилоятининг шарқий қисми, Қорадарё соҳили, буюк ипак йўлининг бир тармоғида жойлашган. Яшил шаҳар тоғли ҳамда қир адирликлар ҳудудда жойлашгани боис вилоятнинг курорт шаҳарчасига айланган.Унинг асосий табиий диққатга сазовор жойи шифобахш хусусиятга эга Фозилмон ота булоғидир. Узоқ ўтмишда унга турли жойлардан зиёратчилар келишган. Ҳозир минерал сувни қадоқлаш билан Ўзбекистон-Россия-Британия қўшма корхонаси шуғулланмоқда. Адирликда Хон тахти деб номланувчи дам олиш маскани жойлашган.
Бу ерга шаҳар мақоми эса 1972 йилда берилган. Бунга Андижон сув омборининг қурилиши сабаб бўлган. Сув омборининг қурилиши муҳим тарихий достон ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш масаласини ҳал қилиш учун Андижон сув омбори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг қурилиши 1969 йилда бошланган. Бу ерда сув омбори қуриш ҳақидаги илк таклифлар 1917 йилда янграган. Қурилиш ишлари бўйича қарор 1963 йилда эълон қилинган. Ўша пайтда сув омбор қурилиши учун 297 млн рубль ажратилган. Қурилиш 1969 йилда бошланиб, 1983 йилда тугатилган. Сув омборининг энг чуқур жойи 98 метрни ташкил қилади. Энига 6 км, узунлиги эса 20 км. Мана шундай катта сув омбори дамбасини қуриш мақсадида келган ишчилар ва уларнинг оилалари учун қурилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий обектлар Хонобод шаҳрининг ташкил топишига сабаб бўлган. Сув омборининг мавжудлиги шаҳар иқлимини мўътадиллигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам Хонобод Ўзбекистон Шветсарияси деб аталади.
Тарихга назар ташласак Сув омбори объекти комсомол қурилиш майдончаси деб аталган, у ерга Совет Иттифоқининг турли бурчакларидан ёшлар қурилиш отрядлари келган. Улуғвор қурилиш тарихи сув омбори ёнида жойлашган музей экспонатларида ҳикоя қилинади. Бу ерда сиз пойдевор чуқурини қазишдан бошлаб, рамзий калит топширилган тантанали дақиқагача бўлган барча босқичлари ҳақида билиб олишингиз мумкин. Музей залларида қурилиш ишлари давомида топилган 9-асрга оид археологик топилмалар ҳам мавжуд.
Ҳозирда Хонобод шаҳрига ташриф буюрувчиларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.3 та катта меҳмонхона, 9 дан ортиқ ошхона ва 50 данортиқ енгил тамаддихонлар, 1 та зиёратгоҳ, 7 та чойхона, 60 дан ортиқ уй меҳмонхоналари, 100 дан ортиқ савдо нуқталари ҳамда 30 дан ортиқ банкоматлармавжуд бўлибуларнинг барчаситашриф буюрувчилар учун хизмат қилмоқда.
Бундан ташқаримарказдаги сўлим истироҳат боғда жойлашган замонавий атракционлар ҳамда ҳаво шари ҳар бир ташриф буюрувчини ўзига жалб қилмасдан қўймайди.
Гапирсак гап кўп, яхшиси ўзингиз бир келиб кетинг...