ИНСОН ҚАДРИ ВА ШАЪНИ УЧУН БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ
25.04.2023 362
Андижон Машинасозлик институтида2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум доирасида аҳоли ўртасидатарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш масалаларига доир учрашув-мулоқотўтказилди. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилояти худудий бўлинмаси ҳамда Андижон Машинасозлик институти томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ассоциация раиси Камолиддин Ишанходжаев, Ассоциациянинг худудий бўлинмаси ходимлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув-мулоқотда янги таҳрирдаги Конституцияда, энг аввало, инсон қадри, унинг шаъни ва қадр-қиммати, инсон манфааатлари устувор ўрин эгаллаганлиги,том маънода халқ муаллифлигида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқийпойдевори бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Янгиланаётган Конституция инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда, шахс-жамият-давлат тамойилларини изчил рўёбга чиқаришнинг кафолати сифатида намоён бўлмоқда. Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик хуқуқлари химоя қилинишини таъминлайди, уларнинг давлат ва жамият хаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, дея белгиланмоқда.
Шунингдек, фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосидадавлат ҳисобиданбепул олиймаълумот олишга ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда. Дарҳақиқат, мазкур нормаЯнги Ўзбекистонда ёшларга оид давалат сиёсати устувор аҳамият касб этишига яна бир ишора эканлиги алоҳида қайд этилди.Бундан кўзланган асосий мақсад – иқтидорли ёшлар учун давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олиш орқали ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини кенгайтиришдир. Учрашувда сўз олганларянгиланаётган Қомуснинг айнан шу жиҳатларига эътибор қаратдилар.
Шу билан бирга давлат томонидан таълим сифатини яхшилаш мақсадида ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига алоҳида эътибор қаратилаётганлигитаъкидланиб, давлат ўқитувчиларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишихусусида ғамхўрлик қилиши тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги эътироф этилди.
Миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, авваламбор, ўқитувчилар фаолиятига чамбарчас боғлиқ.Зеро, ўқитувчи аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган илм-фан сир-асрорлари, маънавий ва маданий меросни ёшларга етказишдамуҳим бўғин ва боғловчи восита ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздафаолият юритаётган 685 мингдан зиёдўқитувчиларни давлат томонидан профессионал ўсиши ҳамдаижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини кучайтирилишиуларнингжамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга хизмат қилади.
Бўлиб ўтган қизғин бахс-мунозараларда талаб-ёшларни бугунги кунда ўйлантираётган масалалар, уларга ечим сифатида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида савол-жавоблар ташкил этилди.
Иштирокчилар билан ўтказилган мулоқотда янги таҳрирдагибош Қомусимиз нафақат халқники, балки ёшлар, келажак Конституцияси эканлигиэътироф этилиб, умухалқ Референдумида фаол иштирок этишлариниҳамда Ватан равнақи ва ёруғ истиқболи учун овоз беришларини маълум қилдилар.
2-Андижон округ комиссияси Матбуот маркази.