Атрофга назар

ҚАРОР ВА ИЖРО


27.06.2024   455

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора -тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19-апрель кунги 162-сонли қарори тасдиқланди.

Унга мувофиқ сўнги йилларда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусуий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, самарасиз ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш юзасидан тизимли ислохотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадлари ижросини таъминлашда қабул қилинган қарорда “иқтисодиётнинг хусусий сектор ривожланган тармоқларида давлат иштирокини кескин камайтириш, хусусий сектор фаолият кўрсатиши учун қулай рақобат муҳитини яратиш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш белгиланди.

Қарорга кўра:

- 247 та давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари акция пакетлари (улушлари);

- 1028 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши;

- 12 та акциядорлик жамиятларининг акцияларини, маҳаллий фонд бозорида бирламчи (ИПО) ёки иккиламчи (СПО) оммавий таклифи ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказишида, маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш «Тошкент» РФБ савдо майдончасида ҳамда қўшимча равишда,

«Е-АУКЦИОН» электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда, «Е-АУКЦИОН» электрон савдо платформасида барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари учун шахсий кабинет яратиш орқали буюртмаларни реал вақт режимида беғараз қабул қилиш, инвесторларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан тегишли шартномалар тузиш, ҳисоб варағини очишда тенг имконият яратилади.

Шу билан бирга, Тадбиркорлар томонидан «Е-АУКЦИОН» электрон савдо платформаси орқали ижарага олинганига камида беш йил бўлган давлат мулки объектини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти берилмоқда.

Давлат активларини сотишни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида, давлат активлари уч ой давомида сотилмаган тақдирда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириб борилади.

2024 йил 1 майдан бошлаб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни тезлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини ишга туширишни мақсадида, «Е-АУКЦИОН» электрон савдо платформасига чиқарилган ер участкалари уч ой давомида сотилмаганда, уларнинг бошланғич нархи 30 фоизигача, олти ой давомида сотилмаганда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади ва сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини уч ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш орқали, хусусий секторган соғлом рақобат муҳитини яратиши ва барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсад қилинган.

А.ТУРДИЕВ,

"Электрон-онлайн аукционларни ташкил етиш"

АЖ Андижон вилояти вакиллари гуруҳ раҳбари.