Андижонда

РАҚАМЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ


29.05.2023   311

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 2016-2017 йиллардан бошлаб республикамизда фуқароликка оид қонунчиликда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан туб ижобий ўзгаришлар даври бошланди. Давлатимиз раҳбарининг фуқаролик масалаларига оид бир қатор Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Таъкидлаш керакки, республикамизда 2017 йилдан сўнг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатимиз ҳудудига кириши, вақтинча бўлиши, чиқишига оид тартиблар соддалаштирилиб келинмоқда. Бу эса чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга алоҳида қулайликлар яратмоқда.

Бу борада, айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдагиЎзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сон қарори муҳим аҳамият касб этди. Мазкур қарор билан 8 та давлат билан 60 кун муддатга, 77 та давлат билан 30 кун муддатга ва 5 та давлатлар 5 кун муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “визасиз режимижорий қилинган. Хорижий давлат фуқароларининг алоҳида турлари учун «Vatandosh», «Талаба», «Академик», «Тиббиёт» ва «Зиёрат» каби виза турлари тадбиқ этилди.

Бу, ўз навбатида, республикамизга хорижий фуқароларни кириб келишлари учун қулайликлар, визаси белгиланган муддатда Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланишларига ва туризим ривожланишига катта туртки бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш борасида ривожланган давлатлар, яъни Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Япония, Германия ва Сингапур давлатларнинг тажрибалардан ўрганилиб, бунда энг қулай, Ўзбекистонга мос ва самарали жихатларни тадбиқ қилиш кўзда тутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда,чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштиришда тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиши зарур ва шарт.

Бу ушбу соҳани такомиллаштиришда энг қисқа ва самарали йўлдан бориш имкониятини бериши, ҳозирги кунда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бораётганлиги, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириши, балки ортиқча харажатларни ҳам камайтириши билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш ривожланаётган “рақамли дунё” билан уйғун бўлиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республикамизда рўйхатдан ўтишлари учун қулай шарт-шароитларни жорий қилиш имкониятини яратади.

Чет эл фуқаролари ва миграция ходимлари ўртасида сўровнома ўтказиш жараёнидан фотолавҳалар:

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси магистратура тингловчиси,

подполковник Фаррухбек Давронов.