Етти иқлим

РУЛИ ВА ВА ПЕДАЛЛАРИ ЙЎҚ АВТОМОБИЛ


22.11.2022   18

Wаймо компанияси (АҚШ) тўлиқ электр билан юрадиган янги MINOVAN’ни тақдим этди. Машина рул ва педалларсиз ишлаб чиқилган. Бу вазифаларни учта сенсорли экран билан бажариш мумкин. Бундан ташқари, сенсор экранлардан манзилни танлаш учун ҳам фойдаланилади.

Машинада 5 кишилик ўриндиқлар мавжуд. Шунингдек, автомобил ичини дам олиш жойи, йиғилишлар учун кўчма офис, болалар ўқиши учун хона ёки дам олиш ҳудудига айлантириш ҳам мумкин. Машина ҳозирча синовдан ўтказиляпти.