Андижон 24

СИЗГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БЕРИЛМАЙДИ, - дейишга маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳаққи йўқ


02.11.2021   493

Жорий йилнинг 1 сентябридан 18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилди. Фуқароларимизнинг бу борадаги саволларига аниқлик киритиш мақсадида пенсия жамғармаси вилоят бўлими мутахассиси Элдорбек Пўлатов билан суҳбатлашдик.

Аввало, тизимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида тўхталсангиз.

– Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш бў-йича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими яратилди.

Президент Фармонига асосан амалдаги 14 ёшгача болалар учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилди. Ёши 18 ёшга, муддати 12 ойгача узайтирилди. Унга кўра, оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб нафақа белгиланади. Яъни бугунги кунда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун250 минг, 3 ёшгача бўлганбитта кичик фарзанди учун 325 минг, иккинчи фарзанди учун қўшимча 150 минг, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун 100 минг сўмдан қўшимча тўланмоқда.

– Айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан "Нафақа бериш ёки бермаслик бизни қўлимизда эмас", "Сизга пул берилмайди", деган мазмундагижавоблар бўлаётган экан. Бунга улар нечоғли ҳақли.

- Аввалги таомилга кўра, ариза берган фуқаронинг ҳужжатлари маҳалла фуқаролар йиғинларининг ваколатли комиссияси томонидан кўриб чиқилиб хулоса берилар эди. Энди улар эътирозларсиз ҳар бирининг ҳужжатини (ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бундан мустасно) қабул қилиши шарт. Яъни восита вазифасини бажаришади холос. Шунинг учун "Сизга пул берилмайди", дея қатъий рад жавобини беришга ҳаққи йўқ. Эҳтиёжмандлик инсон омилисиз,дастур орқали аниқланади.

– Қандай ҳолатларда ариза қаноатлантирилмайди?

– Бир ой мобайнида вилоятимиз миқёсида 55 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 30 фоизи ижобий ҳал этилган. Аҳоли шуни яхши тушуниб олишларини сўрайман: нафақа тайинланиши мен ёки маҳалла фуқаролар йиғинларининг қўлида эмас.

Ўрганишлар жараёнида 5 хил ҳолатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" томонидан рад жавоби бериляпти. Яъни:

доимий яшаш жойидан рўйхатдан ўтмаган фуқаролар. Булар асосан чегара ҳудудларидан ёки қўшни давлатлардан келин бўлиб тушганлар;

оила номида автомобиль бор бўлса;

иккита ёки ундан кўп кўчмас мулкка эга фуқаролар;

даромад миқдорини белгилашда мезондан (393 минг) дан ортиқ кирим қилаётганлар;

ишсизлар.

– Амалиётда автомобили бор ёки ҳеч қаерда ишламаётганлар ҳам болалар пулини оляпти-ку.

Агар машинанинг ишлаб чиқарилган санаси етти йилдан кўп бўлса пул тайинланади. Ишсизлар масаласига тўхталадиган бўлсак, Юртбошимизнинг фармонига кўра, 67 турдаги фаолият билан шуғулланаётганлар йиллик солиқ ставкасини тўлаб ўзини-ўзи банд қилиш имконияти яратилди. Айни кунларда бу 270 минг сўмни ташкил этяпти.

Маълумот учун: оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, фар-зандларнинг туғилганлик ҳақидаги ҳамданикоҳни қайд этувчи гувоҳномаси нусхалари тақдим этилади.

Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА

суҳбатлашди.