Етти иқлим

ЯПОНИЯДА МАДАНИЯТ КУНИ НИШОНЛАЯПТИ


03.11.2022   249

Бугун Японияда "Маданият куни"нишонланмоқда. Кунчиқар юрт аҳолиси ушбу санани умумхалқ байрами ва дам олиш куни сифатида қаршилайди. Бу кун мамлакатдаги кўпгина музейлар, кўргазма заллари, галереялар маданият ва санъат ихлосмандларига бепул хизмат кўрсатади.

Анъанага кўра, "Маданият куни"да адабиёт, тасвирий санъат каби соҳалар вакиллари муносиб хизматлари учун махсус мукофотлар билан тақдирланади. Ёшлар ўртасида маданиятни оммалаштириш мақсадида, айниқса ёш ижодкорларни рағбатлантиришга катта аҳамият берилади. "Маданият куни"нинг Император Мэйдзи таваллуд кунига тўғри келиши бежиз эмас. Замонавий техника тараққиёти борасида жаҳонда етакчилик қилаётган Япония ўз тарихига, аждодларига чуқур эҳтиром кўрсатиб келган. Мамлакат тарихида, маданий исоҳотларда Мэйдзи даврининг аҳамияти беқиёс. Аслида авваллари бу сана Императорнинг таваллуд куни сифатида нишонланар эди. 1948 йилда эса 3 ноябрь Маданият куни деб эълон қилинган.