Андижонда

ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ ВА ИСТИҚБОЛИМИЗ ПОЙДЕВОРИДИР


17.04.2023   183

Бугунги кунда жамиятимизда тезкор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ривожланиб бораётган юртимизда фаол ташаббускор замонавий ҳамда юксак салоҳиятли ёшларнинг ўрни беқиёсдир. Ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла бугунги кунда фарзандлар таълим-тарбиясини энг асосий вазифа сифатида билмоғи зарур. Зеро, ёшлар – келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир. Инсон ҳаёти эса таълим-тарбия ва одоб-ахдлоқ билан бевосита боғлиқдир.

Шунингдек, Андижон вилоятида жами 3,2 млн. нафар аҳоли бўлиб, унинг 53 фоизини ёшлар ташкил қилади. Хусусан, вилоятда 1 млн. 745 минг нафар 0-30 ёшдаги ёшлар истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг 798,6 минг нафари 14-30 ёшдагилардир.

Вилоятда 897 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида ёшлар етакчиси фаолияти йўлга қўйилди. Ўтган давр мобайнида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

2023 йил бошидан ёшларни тоифаларга ажратган ҳолда индивидуал ишлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманларда Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, маҳаллаларидаги 14-30 ёшгача бўлган 798 минг 624 нафар ёшларни хатловдан ўтказиб, тоифаларга ажратиб олинди.

Жумладан:

345 минг 423 нафари “яшил”;

453 минг 201 нафари “сариқ”;

31 минг 291 нафари “қизил”.

Қизил тоифага киритилган ёшлар билан горизонтал тизимда ишлаш мақсадида вилоят ҳокими бошчилигида, ўринбосарлар, сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлардаги ташкилотларнинг жами 874 нафар раҳбарларига 30-50 нафардан ёшларни бириктириб, улар билан мунтазам тарзда индивидуал иш олиб бориш тизимини йўлга қўйилди.

Қизил тофидаги ёшларга бириктирилган масъуллар томонидан жами 23 минг 646 нафар ёшларнинг муаммолари аниқланди. Ҳар бири электрон платформа қилиб олиб кунма-кун сўраб борилмоқда.

Ҳозирга қадар, 20 минг 572 нафар (87%) ёшларнинг муаммоларини ижобий ҳал этилди.

Жумладан, 1 минг 973 нафари ишга жойлаштирилди,
271 нафарининг уй-жой масаласида мурожаатлари ҳал этилди, 2 минг 977 нафарининг пенсия, болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида мурожаатлари ҳал этилди, 2 минг
906 нафарининг
тиббиёт бўйича муаммолари ҳал этилди,
2 минг 874 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди,
1 минг 915 нафарига деҳқончилик учун ер ажратиб берилди,
535 нафари хонадонига газ балон ажратилди, 143 нафарига 500 кг.дан кўмир ёнилғиси берилди ҳамда 2 минг 501 нафар ёшларнинг бошқа масалаларда муаммолари ҳал этилди.

Жорий йил 1-чорагида четдан жами 13,7 минг нафар ёшлар қайтиб келди.

Январь-март ойларида 28,3 минг нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

2023 йилнинг биринчи чорагининг ўзида “Ёшлар дафтари”га 18 минг 759 нафар ёшлар дафтарга киритилиб, ҳозирга қадар уларнинг 8 минг 666 нафарига (45%) ёрдам кўрсатилди.

Шу жумладан, Ёшлар жамғармалари маблағлари ҳисобидан
4 минг 537 нафар ёшларга 9,4 млрд. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Қолган, 10 минг 93 нафар ёшларни ижтимоий – иқтисодий муаммоларини бартараф этиб, уларни ҳам дафтардан чиқариш чораларини кўрилмоқда.

Йил бошидан буён 1 минг 10 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 46 та ногиронлик аравачаси, 10 та эшитиш мосламаси, 1 жуфт қўлтиқ-таёқ, 2 та ҳасса, 2 та юриш мосламаси ҳамда 101 нафар муҳтож шахсларга 185 дона протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, 175 нафар сурункали касалиги бор ногиронлар даволаш – профилактика муассасаларда имтиёзли тарзда стационар шароитда соғломлаштирилди.

2023 йилда вилоятдаги таълим муассасаларини 54 минг 744 нафар ёшлар тамомлайди. Жумладан,

2023 йилда 734 та мактабларни 31 минг 639 нафар 11-синф битирувчилари тамомлайди.

Уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий қизиқишларини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида 11-синф ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлилларига кўра:

10 минг 94 нафари (32,3%) устоз-шогирд анъанасига кўра ҳунар ўрганиб, турли соҳадаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда ишлаб келаётганлигини;

2 минг 676 нафари (8,6%) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдириб, уларнинг 479 нафарига 7,8 млрд. сўм кредит маблағи зарурлигини;

18 минг 440 нафари (59,1%) ўзи қизиққан касб-ҳунарни эгаллаш ва келгусида шу соҳада фаолият олиб бориш истагини билдирдилар.

Шу билан бирга, 26 минг 275 нафар ёки 82,8 фоиз битирувчилар олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагини билдирдилар.

2023 йилда профессионал таълим муассасаларини 114 та касблар бўйича 17 минг 885 нафар битирувчилар тамомлайди.

Ҳозирда ушбу битирувчиларнинг 9 минг 140 нафари (51%) “Таълим ва меҳнат бир масканда” лойиҳаси доирасида вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналарига бириктирилган ва келгусида иш жойи кафолатланган.

Қолган битирувчиларни ҳам ташкилот ва муассасаларга бириктириш чоралари кўрилмоқда.

2023 йилда олийгоҳларни жами 8 минг 141 нафар шундан,
5 минг 220 нафар андижонлик битирувчилар тамомлайдилар.

Бугунги кунда битирувчиларнинг 2 минг 185 нафари (42%) корхона, ташкилот ва муассасаларда иш жойи кафолатланди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича
биринчичорак давомида жами 5 минг 169 та тадбир ва лойиҳалар ташкил этилган бўлиб, уларда жами 127 минг 214 нафар ёшлар қамраб олинди.

Жумладан, маданият ва санъат йўналишида 648 та тадбирда 20 минг 793 нафар, спорт йўналишида 3 минг 315 та мусобақа ва тадбирда 75 минг 72 та, АКТ йўналишида 778 та тадбирда 16 минг 184 нафар, китобхонлик йўналишида 668 та тадбир ўтказилиб,
15 минг 165 нафар ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2023 йилги мавсумида қатнашиш истагини билдириб, Андижон вилоятидан
423 минг 616 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган бўлиб, олимпиаданинг маҳалла босқичлари жорий йилнинг 4-11 апрель кунлари ўтказилди. Унда жами 375 минг 562 нафар ёшлар (шундан 141 минг 784 нафар қизлар) қамраб олинди. Сектор босқичлари 15 апрель 5 май кунлари ўтказилиб, уларда 165 минг 565 нафар ёшлар иштирок этди.

Хусусан, ушбу олимпиада доирасида илк бор маҳалла ёшлари ўртасида бешта йўналишда касблар танлови ўтказилиши белгиланган бўлиб, эркаклар сартарошлиги, тикувчилик, ҳунармандчилик, ошпазлик, қандолатчилик йўналишларидаги танловларда жами 69 минг 610 нафар ёшлар қамраб олинди.

Ойбек Юлдашев

Андижон вилояти Ёшлар ишлари

бошқармаси бошлиғи.