ЮРАГИНИ СЎЗГА КЎЧИРГАН ИЖОДКОР
11.11.2024 80
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, таниқли шоир, журналист, Андижон фарзанди Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ 70 ёшга тўлди
Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ 1954 йил 15 ноябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1983). Турли йилларда Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриётида ходим, “Муштум” журналида адабий ходим, бўлим мудири, “Совет Ўзбекистони” газетасида мухбир, “Халқ сўзи” газетасида катта мухбир, бўлим мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, “Оила ва жамият” газетасида мухбир, Ўзбекистон ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раиси ўринбосари, “Шарқ ҳафтаномаси”,“Шарк Неделья” газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган.
“Ғуборингни ёзгайман”, “Сени излаб келдим”, “Ўзбекнаво юлдузлари”, “Жудолиғ дашти”, “Кўзлари дарёйим!..”, “Кетаётган турналар”, “Дилхирож туйғулар”, “Беш наво”, “Ай, акам дарё экан!”, “Беш сўмлик кеккайиш”, “Чўли ироғим”, “Тешикмозор ҳангомалари” номли шеърий, ҳажвий-юмористик ва публицистик китоблари чоп этилган.
Устоз қаламкаш, замонавий ўзбек адабиётининг етук вакили, юртдошимиз Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВни қутлуғ ёши билан муборакбод этамиз.
Адибнинг ижодидан айрим намуналарни ўқиб сиз ҳам роҳатланинг!
ҚАМЧИҚ ДОВОНИ. ХАЁЛ ИККИМИЗ
Симиллаб оғрийди туманнинг бағри
Қайдадир иҳрайди тоғлар, қиялик.
Юзимга урилар унггурнинг қаҳри
Шундоқ тепамизда ҳавотир, ҳадик.
Бошини ҳар ёққа уриб борар йўл,
Ўнги қир, сўли чоҳ, орти малолат.
Ҳайратнинг кўзи кўр, тафаккур малул,
Бу сўзларда фақат яшар хаёлот.
Мендаазмуқарор, покизаният,
Сендашижоат бор Хаёл, Хаёлжон!
БизникутаётирПойтуғ, Жонобод,
Айниқсаинтизоротам — Андижон.
Уяверқовоғинг, ранжимам — Довон
Мингшукур, ҳартугулбағрингдабормиз.
Эсон-омонўтиболсак… икковлон
Қайноқбағирларгасинггибкетармиз…
Симиллабоғрийдитуманнингбағри,
Жунжикибэмранарйўллар, қиялик!..
ЁНАР СЎЗ БЎП ҚОЛАМАН
Бир дилрабо куйдирдинг,
Бир оташин ёндим мен.
Биржонфизосуйдирдинг
Севдим, сени жон-жондин.
Куяр, ёнархонумон,
Нургадўнар бор-борим.
Ёнибқоларизимдан
Шеърларим — ёлқинларим.
Сўзларимдаёнаман,
Бунданбошқайўлимйўқ.
Ёнарсўзбўпқоламан,
Сўзгааслоўлимйўқ.
Бирдилрабокуйдирдинг,
Бироташинёндим мен…
ҚАТРАЛАР
ЭРТАКДАН ХУЛОСА
Одатда, камон ўқига машъала кўтариб бораётган одамлар кўпроқ нишон бўладилар. Боиси, машъала тутганларнинг қоронғуликдан яхши кўрингани учун эмас, аксинча, уларнинг машъала ёруғидан нарини яхши кўрмаётгани сабаб, десак тўғрироқ.
Шундай экан, инсоният учун юрагида ёвузлик ўрнашган кимсаларда раҳм-шафқат туйғусини уйғотишдан кўра, машъала ёруғини кучайтириш ҳақида қайғуриш фойдалироқ.
ИСРОФ
Асқад Мухтор домла яна, “Одамлар гапираётган гапларнинг тахминан етмиш, саксон фоизи ортиқча” деб ёзган эди. Бир товушни талаффуз қилиш учун қанчадир энергия сарф бўлиши ҳақида ҳам гапирган. Демак, кўп гапириш ҳам исрофгарчилик. Исроф эса гуноҳ. Демак, ёзаёганимизда кимлардир куч сарфлаб ўқишини ҳам унутмаслигимиз керак!..
БОЙЛИК
Қанчалик кўп одам фойдаланса, шунчалик кўпаядиган ягона бир бойлик бор. Бу тилдир.
ДИЛ УЙИ
Иморат қанчалик ҳашамдор, маҳобатли бўлмасин, унинг соҳиблари ўзини, ўзлигини англаб етмаган бўлса, бундай бино сохти-салобати қўшнисининг уйидан ўтмасингданоқ, ҳароратини йўқотади. Уйни уй, юртни юрт, даврни давр қиладиган ҳам шахслардир. Шахслар қўноқ бўлса, пастак кулбаларнинг ҳам томлари юксалиб кетади.
ҚАРЗ
Яхшилар тузини кўп ичдим. Меҳру мурувватлар кўрдим. Эҳ-ҳе, эслаганим қанчаю, эслай олмаганим қанча. Баъзан одамлардан кўрган меҳр-оқибатга лойиқ яшай олмаётганингни ҳис қилиб, бу яхшиликларнинг ҳисоб-китоби қандай бўлади, деб юракни ваҳм босади…
МУЛОҲАЗАЛАР
Ўз кўнглинг ҳам бир Каъба. Уни ҳам зиёрат қилиб, супуриб-сидириб тур.
***
Андижон томонларда молхонани ҳам негадир отхона дейишади. Яхши ният-да, молни берган Худо отни ҳам ато этади.
Яхшиси, яхшилик қилавер. Ёмонликни ўзингдан бошқа ҳеч ким қадрига етмайди.
***
Бойнинг пули хонаки каптарга ўхшайди. Харжлаб ташласа ҳам ўзига қайтиб келаверади. Аммо бир учиб кетсами, кошоналарини харобага, иркит катакларга айлантириб кетади
.***
Икки эркак кетаяпти. Қайси бири амалдорроқ, айта оласан. Аммо амалда қай бири олдинроқ, буни фақат Худо билади.
***
Бир муҳаррир бор, мажнунтол деб ёзсанг толимажнун, деб ўзгартиради. Сўз адабийлашар эмиш.
***
Китоб нега ўқилади? “Китоблар омбори” телеграм каналида китоб ўқишдан “...мақсад – ундан ахлоқий ва интеллектуал сабоқлар ўрганиш”, дейилган. Умуман, тўғри. Лекин мен, китобдан гўзаллик излайман. Сўз қўллаш гўзаллигини, жумла тузиш, фикрни равон ва таъсирли ифодалаш гўзаллигини ва яна... бешафқат Ҳаётнинг руҳиятим, жисму жонимга етказаётган кароҳату жароҳатларига малҳамни ҳам...