Эълон ва билдирувлар

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРАЛАРИ БЎЙИЧА БЎШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!


16.09.2022   272

1. Экология ва ботаника кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи;

2. Зоология ва биокимё кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

3. Кимё кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

4. География кафедраси бўйича – 1 та ўқитувчи;

5. Физика кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

6. Математика кафедраси бўйича –1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

7. Информатика ўқитиш методикаси кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

8. Ахборот технологиялари кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

9. Компьютер инжиниринги кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

10. Жаҳон тарихи кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи;

11. Ўзбекистон тарихи кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

12. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

13. Умумий психология кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

14. Мусиқа кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

15. Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

16. Ўзбек тилшунослиги кафедраси бўйича – 1 та профессор, 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи;

17. Рус тили ва адабиёти кафедраси бўйича – 1 та доцент, 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

18. Факультетлараро чет тиллар (ижтимоий-гуманитар фанлар) кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи;

19. Факультетлараро чет тиллар (аниқ ва табиий фанлар) кафедраси бўйича – 1 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи.

Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Катта ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловда олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ишлари тажрибасига эга бўлган шахслар ҳам қатнашиши мумкин.

Ўқитувчи (ассистент) ўқитувчи-стажёр лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган шахс (магистр, дипломли мутахассис) қатнашиши мумкин.

Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ректор номига ариза билан кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, дипломлар ва аттестат­лар нусхалари, илмий ишлар ва ихтиролар рўйхати, малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини топширадилар.

Аризалар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда қабул қилинади.

Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси, 129-уй, 303-хона.

Эслатма: Мазкур олий таълим муассасасида ишловчи шахслар ўтган муддат бўйича кафедрада ҳисобот берадилар, четдан танловда иштирок этувчилар синов дарсларини ўтказадилар.