Атрофга назар

АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?


25.09.2023   86

Айни масалада Санкт-Петербург политехника универсиети олимлари узоқ изландилар ҳамда хасталикка қарши курашишда янгича усулни таклиф қилдилар.

Уларнинг таъкидлашича, ўзлари кашф этган астроидлар – нейронларга “ёрдам берувчи” хужайралар фаолиятини рағбатлантириш мехнаизми унисамарали даволаш учун асос бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кўп тарқалган шаклидир. У когнитив функциялар йўқолишига олиб келади.

Университет олимлари ўзлари таклиф қилган усулни ҳайвонларнинг намуналарида синаб кўришди. Уларнинг фикрича, астроцитларга – нейронлар фаолиятини модуляция қилувчи ҳужайраларга ўзига хос таъсир этиб, шикастланган нерв ҳужайралари функцияларини сезиларли даражада тиклашга эришилади.

Мазкур илмий тадқиқотда астроцитларнинг қўзғалиши ёруғликнинг ушбу ҳужайралар мембранасининг ташқи томонида жойлашган сезгир оқсилга таъсири туфайли юзага келди. Ёруғлик астроцитлардан глиотрансмиттерларни – нерв узатилишини ва нейрон пластиклигинитиклашга ёрдамлашадиган молекулаларни чиқаришга сабаб бўлди.

Бу усулдан сўнг олимлар кейинги астроцитларни фаоллаштиришда яна бир янгича усулни, яъни хемогенетикадан фойдаланишни ҳам режалаштирмоқдалар. Бунда ҳужайраларга ёруғлик эмас, балки махсус моддалар таъсирини ўз ичига олади. Унда оптогенетикада бўлгани каби гиппокампнинг алоҳида қисмлари эмас, балки миянинг мазкур қисми тўлиқ иштирок этади, деб хабар беради жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.