Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНГА ИМПОРТ КАРТОШКА АСОСАН ПОКИСТОНДАН ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА


04.04.2022   5876

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 91,3 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
  • Эрон – 5,2 минг тонна;
  • Россия – 4,4 минг тонна;
  • Қирғизистон – 4,3 минг тонна;
  • Афғонистон – 4 минг тонна;
  • Беларусь – 631,6 тонна.