Андижонда

АНДИЖОН ТУМАНИДА ҲАМ ГАЗНИ ТЕЖАШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛМОҚДА


22.09.2023   96

Бугун Андижон туманида 25 мингга яқин табиий газ фойдаланувчилари истиқомат қиладилар. Уларга туман газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда газ етказиб бериш билан биргаликда газни тежаб ишлатиш, оқилона фойдаланиш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ана шундай тарғибот ишларини “Жаҳонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги “Шаббода” кўчасида ҳам олиб бордилар.

Тарғибот ишларида давомида мавсум пайтида газ истеъмолини назорат қилиб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, бугунги кун об-ҳавосида иситиш қозонини баланд ҳароратга эмас, балки 30 градусга қўйса ҳам хонада нормал ҳолатдаги иссиқлик юзага келади ва табиий газ тежалишига эришилади. Мана шундай аниқ ҳисоб-китоблар намунавий лойиҳа асосида қурилган уйларда яшовчи ҳар бир истеъмолчига тушунтирилмоқда.

“Агар хонадонлардаги ҳар бир газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз бўлса, табиий газдан фойдаланишда ҳам исрофгарчиликни олди олинади, - дейди “Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассиси Бегижон Сатимов.- Бугунуй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатувчи чилангарларимиз хонадонлардаги тарғибот давомида мўриконларни созлиги, жиҳозларни тўғри ўрнатилганлигига эътибор бермоқдалар. Шунингдек,истеъмолчиларга жиҳозларнинг соз бўлиши нақадар муҳимлигини тушунтирилмоқда,энергиятежамкор газ жиҳозларининг тарғиботи ҳам четда қолмаяпти...”

Жаҳорободлик истеъмолчиларга ҳам қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди.Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати