Андижонда

АНДИЖОНДА 9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ


09.05.2024   454

Эрта тонгдан бошланган тадбир, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидадавлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳам кенг жамоатчилик иштирокида ҳарбийлароркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарларқўйишдан бошланди.

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият, бу борада мамлакатимизда қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

Ҳар йили 9 май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли инсонлар хотираси ёд этилади. Уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатганнуронийларимизнинг эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгусидир аслида.

Тадбир иштирокчилари жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб, ҳурмат бажо келтирдилар.

Сана муносабати билананжумаништирокчилари учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театридаконцерт дастури тақдим этилди. Унда вилоятимиздаги ҳамда республикадан ташриф буюрган санъаткорлар ўз чиқишларини намойиш этдилар. Ҳарбир янграган Она, ҳамда Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.