Андижонда

Андижонликларга ўтган 9 ой давомида 62 минг тоннадан зиёд газ етказиб берилди


03.10.2023   109

Бугун “Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 473 мингдан ортиқистеъмолчиларга 600 минг донага яқин маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 5 та газ тўлдириш стансия ва шахобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларинингойлик газ тўлдириш қуввати 4860 тонна ва газ сақлаш қуввати 457 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга.

“Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга ўтган 2022 йилда 81 минг тоннадан зиёдроқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 9 ой давомида 62 минг 404 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлим бошлиғи Азизбек Содиқов. -Бу дегани, 3 миллион 120 мингтадан ортиқ маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди. Хонадонларга газ етказиб беришда аҳолига маиший газ баллонларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш ҳам тарғиб қилинмоқда. Суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш, уни исроф қилмаслик бўйича тушунчалар берилмоқда...”

Етказиб берилган газнинг барчаси онлайн тизим орқали берилиб, бунда ID карталар, “Е-газ” дастури ишлашига алоҳида эътибор қататилмоқда. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими 114 фоизга, “Андижоншаҳаргазгаз” 111 фоизга, балиқчиликлар 106 фоизга, “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими 104 фоизга, Асака тумани 103 фоизга ҳамда Андижон тумани газ таъминоти ходимлари 102 фоизга бажардилар. Бугун вилоят бўйича суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги 40-45 кунга тўғри келмоқда.

“Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.