Андижонда

“Андижонтумангаз” газ таъминоти бўлими: Биз мавсумга тайёрмиз, сизчи?


17.10.2023   154

Бугунги кунда Андижон туманидаги 20 мингга яқин истеъмолчини куз-қиш мавсумида бир маромда табиий газ таъминлаш учун пухта тайёргарлик талаб этилади. Ҳозир эса тайёргарликни яна бир бор кўздан кечириш, мавсумни беталофат ўказиш учун ҳаракатларни якунига етказишга айни палла.Андижон туманидаги эса табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларига газ етказиб беришда узилишлар бўлмаслиги учун барча кўрилган ҳаракатлар ва меҳнатлар ўз якунига етказилди.

“Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режамизда 1 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш бор эди. “Саноат” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларга газ етказиб берувчи юқори босимли РДБК-1/25 русумли газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди ва мавсумга шай ҳолатга келтирилди, - дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Сардорбек Холиқов, - шунингдек, мавжуд 107 та ГТҚнинг барчасида техник тафтиш ишлари якунланди”.

Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида Куйганёр ўрамидаги диметри Д-273 мм бўлган ўрта босимли ер ости қувурининг 2.2 км қисми, “Янги Хакан” тармоғининг2.8 км ҳамда “Шўрбулоқ” МФЙ ўрамидаги юқори босимли қувурнинг 2.6 км қисми босим остида синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланди. Шунингдек, 10 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди. 18.6 км узунликдаги “Ойжамол” ҳамда “Саноат” МФЙлар ўрамидаги турли ўлчамдаги газ қувурлари бўёқланиб, тартибга келтирилди.

“Куйганёр” автоматик газ тарқатиш шохобчасининг 2-тармоқ чиқиш қисмидаги ер усти юқори босимли диаметри Д-159 мм бўлган 500 погонаметр ҳамда “Ойжамол” МФЙ “Навбаҳор” кўчасидагиер усти ўрта босимли деметри Д-159 мм бўлган газ қувурининг 700 погонаметрлик қисми жорий таъмирдан чиқарилд. Шу ўринда, мавсумга тайёргарлик бўйича барча белгинланган ишлар бажарилганлигини ва туман куз-қиш мавсумига тайёр эканлигини айтиб ўтмочиман. Лекин истеъмолчиларимиз ҳам ўз хонадонларидаги дудбўрон ва мўриконларнинг созлигини текширтириб, газ жиҳозларини кўрикдан ўтказишлари ҳамда мавсумга тайёргарликларини яна бир бор назоратдан ўтказишларини сўраб қолардим” -дея суҳбатга якун ясади С.Холиқов.

Мавсумга тайёргарлик ишлар натижасига кўра, 4 800 нафар истеъмолчиси бўлган8 та маҳалланинг газ таъминоти яхшиланди ва таъминотдаги муаммолар ўз ечимини топди.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати