Андижонда

Балиқчида мавсумга тайёргарлик якунига етказилди


05.10.2023   96

Балиқчи туманида 11 мингдан ортиқ табиий газ истемолчилари истиқомат қилади. Уларга жорий йилги куз-қиш мавсумида бир маромда табиий газ етказиб бериш учун “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсуми тайёргарлик ўз якунига етказилди.

“Жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режамизда 1 та газ тақсимлаш қурилмасини мукаммал таъмирлаш бор эди. ГТҚ мукаммал таъмирланди ва мавсумга шай ҳолатга келтирилди, - дейди туман газ таъминоти бўлими муҳандиси Бекжон Қўчқоров, - шунингдек, мавжуд 200 та қурилманинг барчасида техник тафтиш ишлари якунланди”.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 3.3 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш кўзда тутилган бўлиб, амалда 4.3 км қувурлар синалди ва тозаланди. Шунингдек, режадаги 7.5 км газ қувурларга қўшимча 3.5 км, жами ҳисобда 11.0 км турли босимдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди. 12.7 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилди.

“Мавсумга тайёргарлик жараёнида газ тақсимлаш қурилмаларимизни эстетик жиҳатдан тартибга келтирдик. Аҳолига энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланишлари бўйича тарғиботни ҳам амалга оширдик. Истеъмолчиларга газни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар доимий равишда бериб келинмоқда”, - дейди “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Абдураҳмон Жалодинов.

Бугун туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўз якунига етказилди. Жорий йилда бажарилган ишлар натижасига кўра эса 9 та МФЙдаги 3 708 та хонадонни таъминотидаги муаммолар ўз ечимини топди.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати