Андижонда

ЭЛНИНГ ЭЪЗОЗИДА


08.05.2024   429

Имин ота Темиров юз ёшни қаршилаяпти. Умрининг энг навқирон йилларида қаҳатчиликни ҳам, қонли жанггоҳларни ҳам кўрди. 1942 йилиҳарбий комиссарият томонидан хизматга юборилганида 17 ёшда эди. Россиянинг узоқ Сахалинида кейин эса Японияда жанг қилиб, тинчлик учун курашди.

Уруш тугагач, уйига -МарҳаматтуманидагиПахтакормаҳалласига қайтиб,молия соҳасидаузоқ йиллар меҳнат қилди.

Имин ота 1941-1945 йиллардаги урушда “Сахаллинни озод этиш”да қатнашганлиги учун медали,“Япония устидан қозанилган ғалабаси учун” кўрак нишони, “Қуролли кучлардаги хизматлари учун” кўкрак нишони, Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган Ғалабанинг юбилей нишонлари билан тақдирланган.

И.Темиров кўп йиллар ўзи яшаб келган маҳаллада фахрийлар Кенгашида фаолият юритган. Ободонлаштириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, оилавий-тарбиявий аҳамиятдаги масалаларни ҳал этишда ўзининг узоқ йиллик бой тажрибаси билан фаол иштирок этган.

7 нафар фарзанднинг отаси, ўнлаб набира ва абираларнинг бобоси Тинчлик ҳақида сўз кетар экан, кўзида ёш билан суронли йиллардаги халқимизнинг матонати, жасорати ҳақида узоқ сўзлайди. Осойишта ҳаётимиз, фаровон турмушимиз, халқимизнинг аҳил-иноқлигига шукроналар келтиради.

Мамлакатимиз Президентининг кексаларга кўрсатаётган эътибор ва эъзозидан, бу борада вилоят раҳбари бошчилигида Андижонда олиб борилаётган амалий ҳаракатлардан чексиз миннатдорлигини билдиради.