Андижонда

ГАЗ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИДА АНТИКОРРУПЦИОН СИЁСАТГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


21.07.2023   101

Шубҳасизки, бугунги кунда дунёда бартараф этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупциядир. Инсонларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш эса ҳеч қачон кеч эмас.

Шу сабабли коррупцияни йўқ қилиш, унга қарши курашиш мақсадида газ таъминоти корхонларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими томонидан шаҳар-туман газ таъминоти бўлимлари ходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ҳар бир учрашувларда мавзу юзасидан маърузачилар, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, “Коррупция” — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқесидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтмоқдалар.

“Тўри ва ҳалол ишлаган одамнинг умри ҳаловатда бўлади. Коррупция - жамият тараққиёти учун жуда хавфли жиноят бўлиб, у нафақат хуфёна, балки коррупцияга доир муносабатларга киришган томонларнинг ўзаро келишувига биноан содир этилади, - дейди Филиалнинг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими ходими Турсунбой Расулов . -Аксарият ҳолларда у тегишли ҳокимият органларига шикоят берилишига сабаб бўлмайди, чунки ғайриқонуний келишувдан иккала томон ҳам наф кўради. Ҳатто пора сўраш ҳоллари устидан ҳам камдан-кам ҳолда шикоят қилинади, Коррупция ҳаракатлари одатда давлат фаолиятининг мутахассис бўлмаган кишилар тушуниши анча қийин бўлган ўзига хос турларида содир этилади ва у ўта мослашувчан жиноятдир. Биз давра суҳбатларида ходимларимизга ана шуларни тушунмоқдамизки, эртага улар орасида адашганлар учрамасин...”

Ҳар бир давра суҳбатларида сўзга чиққанлар томонидан, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг оқибатлари ҳақида айтиб ўтиляпти ҳамда ушбу хатти-ҳаракат юзасидан қонунчилик базаси мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати