Андижонда

Хирмонга барака!


17.10.2023   95

Куз ҳосилни йиғадиган палла. Айниқса шу кунларда пахта йиғим-терими қизғин тус олган. Вилоятимиз пахтакорлари илиқ ва қуруқ кунларни ғанимат билиб, астойдил меҳнат қилишмоқда. Илғор теримчиларнинг саъй-ҳаракати биланбелгиланган йиллик режадаги хирмон кундан-кун кўкка бўй чўзяпти.

Хирмонининг юксалишига кўнгилли ҳашарчилар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, маҳаллалардаги уюшмаган аҳоли вакиллари, уй бекалари, вақтинча ишсиз хотин-қизлардан иборат кўнгилли ҳашарчиларни пахтакорлар билан бир сафда.

Мутасаддилар теримчилар ҳолидан тез-тез хабар олишяпти. Илғорлар рағбатлантирилмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева Избоскан тумани пахта далаларида йиғим-теримда иштирок этаётган опа-сингилларимиз ҳузурида бўлди.

Теримда қатнашаётган ҳашарчилар учун зарур шароитлар яратилган. Уларнинг далага бориб келиши учун транспорт ташкил этилган, тушликкаиссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Самимий суҳбатлар давомида чаққон теримчиларга совға-саломлар улашилди.