Етти иқлим

ХИТОЙ 2025 ЙИЛДАН КОСМИК САЁҲАТЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚЧИ


19.09.2022   215

Хитой 2025 йилдан тижорат космик саёҳатларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, 2025 йилдан Хитой тижорат космик сектори суборбитал космик парвозларни амалга оширади. Саёҳат учун чипта нархи 2-3 млн юан (286,4 минг-429,6 минг доллар) атрофида бўлади.

Нашрнинг ёзишича, 2030 йилга бориб Хитой тижорат аэрокосмик соҳаси бозорининг умумий ҳажми 100 млрд юанга (14,3 млрд доллар) етиши мумкин.

2021 йилда Хитойда сунъий йўлдошлар ишлаб чиқариш, ракета учириш ва орбитал сунъий йўлдошлар асосида хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар сони 370 дан ошган.