Андижон 24

ИС ГАЗИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА


22.10.2021   318

Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг мутахассислари ҳамда уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангарлари томонидан ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ис газининг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари, газдан оқилона фойдаланиш ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Хусусан, Хўжаобод туманидаги заиф эшитувчи болалар мактаб-интернати ҳамда Булоқбоши туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ва устозлар билан учрашувлар ташкил этилиб, унда ис гази ҳамда унинг оқибатлари ҳақида, болаларнинг газ ва ўт билан ўйнамаслик кераклиги тушунтирилди.

“Ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлгани учун, кўринмас ёвга ўхшайди, ундан доим эҳтиёт бўлмоғимиз зарур – дейди “Ҳудудгаз АНдижон” газ таъминоти филиалининг меҳнат муҳофазаси ва саноатхафвсизлиги бўлими бошлиғиМуҳаммадсоли Қосимов. - Истеъмолчилар билан учрашувларда мавсумнинг кириб келиши билан табиий ва суюлтирилган газ бўлган эҳтиёжнинг ортиши, кўмир, ўтин чала ёнганда ис газининг ҳосил бўлиши ҳамда унинг оқибатлари ҳатто ўлимгача олиб келиш мумкинлиги ҳақида батафсил тушунтирмоқдамиз...”

Тарғибот ишлари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати