Атрофга назар

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ МАМЛАКАТИМИЗГА МАКТАБЛАРНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТАДИ


24.02.2023   203

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда Ислом Тараққиёт Банки мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифаларни белгилаб олдилар.

Ҳозирги кунда юртимизда 10 минг 104 та мактаб фаолият кўрсатади. Улар 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлсада, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда.

Таъмирталаб мактаблар сони 1 минг 250 тани ташкил этади.