Андижонда

Избоскан туманида маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот олиб борилмоқда


16.10.2023   88

Бугунги кунда билан маиший ҳаётда эҳтиёжларимиз учун фойдаланадиган айрим жиҳозларга янада эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Кундалик ҳаётимизда ёрдамчимизга айланган маиший газ баллонлари ҳам ана шундай жиҳозлар сирасига киради. Бугун маиший газ баллонларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айлангани шубҳасиздир.

“Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш ходимлари ҳам жойларда тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Ана шундай тарғибот ишлари туманнингсуюлтирилган газ таъминотидаги маҳалларида истиқомат қилувчи аҳоли орасида ўтказилмоқда. Мавсумга қараб газ баллондан қандай фойдаланиш кераклиги, уни қуёш нури тўғридан-тўғри тушувчи жойларда сақламаслик, шунингдек, ўзбошимчалик билан бир баллондан иккинчига газ ўтказмаслик, баллон носоз ҳолатда газ таъминоти корхонасига зудлик билан мурожаат қилишлик ҳақида батафсил гапирилмоқда.

Ана шундай тарғибот ишлари туманнинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилди.Мазкур маҳаллада 650 нафар истеъмолчи истиқомат қилар экан. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 680 дона маиший газ баллонлари тарқатилган бўлса, истеъмолчиларнинг шахсий баллонлари 35 тани ташкил қилмоқда. Жами 715 та баллонга нисбатан аҳолининг баллон билан таъминланганлик даражаси 100 фоиздан ошиб кетган. Маҳалла аҳлига эса жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 73.540 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилган.

“Хонадонимизга туман газ таъминоти корхонаси вакиллари келишди ва маҳаллада ҳар бир истеъмолчилар билан суҳбатлашишмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар тушунтирилди. Бугун биз суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олдик. Тушундикка, бундай тавсиялар бизнинг хавфсизлигимизга хизмат қилар эканди”, - дейди “Бўстон” МФЙ “юлдузлар” кўчасида яшовчи Файзулло Умаров.

Суҳбатлар давомида филиалнинг моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши кураш сиёсатини амалга ошириш бўлими ходимлари ҳам коррупцион ҳолатлар ҳақида тушунчалар бермоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати