Етти иқлим

ҚИММАТБАҲО АКТЁР ПРЕЗИДЕНТ БЎЛИШ ФИКРИДАН ҚАЙТДИ


10.10.2022   235

Голливуд актёри, 50 ёшли Дуэйн Жонсон АҚШ президентлиги учун сайловда номзодини қўйишдан воз кечди, деб хабар беради CBS телеканали.

Жонсон президентлик сайловида қатнашмоқчилигини 2017 йилда айтганди. Оқ уй хўжайини бўлишга потенциал номзодларнинг президентлик кампанияси ички оламини тушуниш мақсадида 2021 йилда у сиёсатшунослар билан маслаҳат учрашувлари ташкиллаштирди. Шундан сўнг фикри ўзгарди.

«Йўқ, сайловда қатнашмайман. Мен учун масала ёпилган», — деди актёр.

Голливуднинг энг қиммат актёри сиёсатдан оиласини устун қўйди.

«Ўз мамлакатим ва унинг одамларини яхши кўраман. Бироқ фарзандларим ва оиладаги оталик ролим мен учун яхшироқ. Президент тинмай сафарларда юради, бунинг учун мен оиламга ажратадиган шахсий вақтимни қурбон қилишга тайёр эмасман», — деди Жонсон.