Андижонда

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати


29.12.2023   1176

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими томонидан Филиалходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбатиўтказилди.

Мавзу юзасидан маърузачилар, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, “Коррупция” — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқесидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг оқибатлари ҳақида айтиб ўтилди ҳамда ушбу хатти-ҳаракат юзасидан қонунчилик базаси мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати