Атрофга назар

ҚОВУН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?


27.09.2023   97

Бугун бозор расталарию, йўл бўйларини тўлдириб сотилаётган қовуннинг фойдалари ҳақида ҳамма ҳам аниқ билмаса керак. Келинг, мутахассислар тавсияларини сиз билан ўртоқлашамиз.

Халқ табобатида қадимдан қовун турли касалликларни даволашда кенг қўлланиб келинади. Ўз даврида Ибн Сино ҳам беморларни даволашда қовундан кўп фойдаланган. Олим қовун этини бод, ўпка сили, подагра касалликларини даволашда тавсия этган. Қовун қабзият ҳолларда ва бавосил касаллигида сурги ҳамда йўтал ва яллиғланишга қарши, организмдан гижжаларни туширувчи восита сифатида қўлланилади. Қовуннинг юмшоқ эти ва шарбати чанқоқни яхши қондиради ва асабни тинчлантиради.

Қовунда енгил ҳазм бўладиган қандлар кўп сақланади. Шунинг учун семиришга мойил бўлган ва қандли диабет касаллиги билан оғрийдиган беморларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Шунингдек аллергик касалликларга чалинганлар ҳам қовун истеъмол қилишдан ўзини сақлаши лозим.