Эълон ва билдирувлар

МЕРОСХЎРЛАР УЧУН ЭЪЛОН ВА БИЛДИРУВ


14.05.2024   393

Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида» 49-ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1116-моддаларига асосан қуйидагиларнинг мулкларига нисбатан мерос иши очилиши муносабати билан мерос тариқасида ўзларига ўтиши мумкин бўлган ҳиссаларини расмийлаштириш ёки ўз хоҳишларига мувофиқ воз кечишлари ҳақида ариза бериш учун:

Андижон шаҳри, 2-кичик даҳадаги 7-уйнинг 25-хонадонида яшаб, 2023 йил 25 июнь куни вафот этган ГАЛИМОВА НАИЛЯнинг меросхўрларини Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус З. Позилова нотариал идораси (Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 26/1-уй)га;

Андижно шаҳрида яшаб, 2023 йил 10 март куни вафот этган SIM VITALIY CHEN-NOKOVICHнинг меросхўрларини Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Джалолов нотариал идораси (Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси)га;

Олтинкўл тумани, Оқтумор маҳалласида яшаб, 1994 йил 1 июнь куни вафот этган ЭРГАШЕВА МУХТОРАМнинг, Олтинкўл тумани, Мақсад маҳалласида яшаб, 2022 йил 22 апрель куни вафот этган ДАДАБОЕВ ОТАБЕК ЭГАМБЕРДИЕВИЧнинг меросхўрларини Олтинкўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Б. Бердибеков нотариал идораси (Олтинкўл тумани, Марказ МФЙ, Олтин соҳил кўчаси)га 1 (бир) ой муддат ичида тегишли ҳужжатларини олиб келишлари сўралади.