Атрофга назар

ПРЕЗИДЕНТДАН ЕТТИ ТАШАББУС


20.09.2023   108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида қатор ташаббусларни илгари сурди.

* 2024 йилда БМТ шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказиш;

*“Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш;

* 2024 йилда Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш;

* “Марказий Осиё иқлим мулоқоти”ни жорий этиш;.

* БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш;

* Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш;.

  • 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш.