СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИГИ ГАРОВИДИР
27.04.2023 255
Республикамизда ОИВ инфекциясини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарали бўлишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь куни Президентимизнинг “Одамнинг иммунитеттанқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбиралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун” шиоридоирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ОИВ инфекциясини профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш сифатини янада ошириш, аҳоли орасида ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича текширувлар қамровини ошириш, беморларга сифатли тиббий ва руҳий ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш асосий мақсад қилиб олинди.
Қарор билан 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ вилоят ҳокимининг қарори билан ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида манзилли вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, ОИТСга қариш кураш маркази ва унинг туманлараро лаборатория комплексларини моддий техника базасини яхшилаш, хусусан, Булоқбоши туманлараро лабораториясини бошқа бинога кўчириш ва реконструкцияси қилиш; чекка ҳудудлардаги аҳолини ОИВ инфекциясига текширишини ташкил қилиш ва тарғибот тадбирлари олиб бориш; оппортунистик (сил, ўсма, тошмали инфекциялар ва б.ш) касалликларини олдини олиш чораларини кўриш мақсад қилинди.
ОИВ инфекциясини олдини олиш, тарқалиб кетмаслиги чораларини кўриш, касалланган беморларга хар томонлама ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун давлатимиз томонидан барча шарт шароитлар яратилиб берилмоқда, бироқ фуқароларимизнинг ўз соғлигига бефарқ қараши, берилаётган тавсия ва талабларнинг бажармаслиги оқибатида ОИВ инфекцияси бўйича касалланиш сони ортмоқда.
Юқоридигилардан келиб чиқиб, ушбу касалликка қарши курашишда ҳар бир инсон, ҳамкор ташкилотлар биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Касаллик тўғрисидаги маълумотлар вилоят ОИТСга қариш кураш марказининг телеграмдаги “andoits” номли расмий канали ва “oitssbot” расмий телеграм боти, фейсбукдаги“OITS|markazi” тармоқлари орқали ёки 74 237-17-12, 91 666-44-94 ишонч телефонлари орқали ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги ишончхоналаридан олишингиз мумкин.
Баҳром Қораев,
вилоят ОИТСга қарши кураш
маркази бош врачи.