Атрофга назар

ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ РЕЖЕП ТАЙЙИП ЭРДОҒАНГА!


24.02.2023   290

Қардош турк халқига!

Бутун дунё аҳлини ташвишга солган юртингизда рўй берган зилзила бир неча кундирки, бизнинг ҳам ташвишимизга айланди. Табиий офат ҳақида гапиришнинг ўзи қанчалар оғир.

Содир бўлган зилзила қанча инсонларнинг умрига зомин бўлди, кўплаб фуқаролар яқинларидан, уй-жойларидан айрилди. Мусулмон турк биродарларимизнинг бошига тушган офатга бизлар ҳам бефарқ эмасмиз, бу қайғуга ҳамдардмиз.

Асли турк халқи билан ўзбек халқларининг кўнгиллари яқин, қарашлари бир, мақсадлари муштарак. Оғир кунда ҳам ҳар сония сизлар билан биргамиз. Қурбон бўлганларни яратгандан ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр ва бардамлик беришини сўраймиз.

Дўст бошга кулфат тушганда билинади, деган гап бор. Бугун сизларга қанчалик оғир эканлигини барчамиз юракдан ҳис қилиб турибмиз. Оғир кунда табиий офатдан жабр кўрганларга моддий, маънавий кўмак бермоқ чин дўстнинг иши. Уларга молиявий кўмак кўрсатиш мақсадида жамоамиз бир кунлик иш ҳақини сизларнинг ҳисобингизга ўтказишга қарор қилди. Зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида қўйган бу қадамимизни дўстлигимиз ифодаси деб билагайсизлар. Ҳар қандай синовларни биргаликда енгамиз. Юртингиз тинчлиги ва яна обод бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат билан

“Hamkorbank” АТБ жамоаси.