Етти иқлим

ЯНА ЎН ЙИЛДАН СЎНГ ИҚЛИМГА “ОШНО” АВТОМОБИЛЛАР ЕВРОИТТИФОҚ БЎЙЛАБ КЕЗАДИ


29.06.2022   237

Европа иттифоқи давлатлари 2035 йилдан бошлаб янги автомобиллардан чиқадиган зарарли моддалар даражасини нолга туширишни истамоқда. Европарламент эса ўша йилга қадар ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тақиқламоқчи.

2035 йилдан бошлаб Европа иттифоқида сотиладиган янги автомобиллар зарарли моддалар чиқармайдиган бўлиши керак. Куни кеча ЕИ мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлари бу ҳақда келишиб олди.

Энди 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотишни бутунлай тақиқламоқчи бўлган Европарламент билан муросага келиш керак.

Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Еврокомиссия келишилган муддатдан кейин ҳам ички ёнув двигателли, фақат иқлимга мос ёқилғида ишлайдиган автомобилларни ишлаб чиқаришни таклиф қилишга тайёр, дея хабар беради Dpa.

Энди Европа иттифоқининг алоҳида давлатлари ва Европарламент вакиллари умумий позицияни келишиш учун музокара олиб боришлари керак.